2025 йилнинг бошидан шу кунга қадар Ўзбекистон самолётларида бешта ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилда Ўзбекистон аэропортларида 46 нафар йўловчи соғлиғи сабабли парвозга қўйилмаган. Жорий йилнинг олти ойида эса 61 йўловчига парвоз қилишга рухсат берилмаган.
“Нохуш ҳолатларнинг аксарияти парвоз вақтида рўй беради, шу боис йўловчилар юзага келиши мумкин бўлган хавфларни олдиндан билишлари ва ҳаво қатновига қарши кўрсатмаларни инобатга олишлари зарур. Шундай қилиб, 2024 йилда 14 та ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, улардан 11 таси самолёт бортида, 3 таси Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида содир бўлган. 2025 йилнинг ҳозирги кунига қадар 5 та ўлим ҳолати қайд этилган ва уларнинг барчаси манзилга етиб боргунга қадар самолёт бортида рўй берган”, деган компаниянинг тиббий хизматни ривожлантириш бўлими бошлиғи Севара Солиҳова.
Шунингдек, компания қуйидаги ҳолларда йўловчилардан парвозга чиқмасликни сўраган:
- яқин орада ўтказилган жарроҳлик операциялари;
- ўткир юрак-қон томир касалликлари (масалан, юрак хуружи, беқарор стенокардия);
- инсульт ва бошқа ўткир неврологик ҳолатлар;
- пневмоторакс, оғир бронхиал астма, пневмония;
- тромбоэмболия, фаол қон кетиш, оғир анемия;
- қулоқ, бурун бўшлиқлари ва кўзларнинг баротравмаси;
- ҳомиладорликнинг сўнги босқичлари, айниқса оғир асоратлар бўлса.
Тасодифий хабарлар
«Болалар ҳам бор» – Украинаги уруш қурбонлари сони маълум қилинди
Ўзбекистонда қайси вилоятларда энг кўп туғилиш қайд этилди?
Ўзбекистон мустақиллик кунида байроқ ўғрилари тасвирга тушиб қолди (видео)
Сабзи қимматлашган йилда Ўзбекистон экспортни кўпайтирди
Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар ҳақида фото ва видео юборганларга пул мукофоти берилади