Фарғона вилояти Фурқат туманида «Жигули» ва Nexia-2 иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилган.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси 1 ноябрь куни соат 22:00 ларда Фурқат тумани Қўқонбой қишлоғи ҳудудида содир бўлган. А-376 Қўқон—Жиззах автомобиль йўлининг 10-километрида 1992 йилда туғилган Н.Д. бошқарувидаги Nexia-2 қарама-қарши йўналишга чиқиб, 1985 йилда туғилган Ю.М. бошқарувидаги ВАЗ-2105 («Жигули») билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia-2 ҳайдовчиси Н.Д. ва йўловчиси Р.О. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида, яна икки йўловчи — Р.К. ва М.Ғ. эса шифохонада вафот этган. «Жигули» ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи Фурқат туман шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда
Тасодифий хабарлар
Наманганда 119 та масжид 8 июндан ўз фаолиятини бошлайди
Наманганда Malibu билан тўқнашган ВАЗ 2101 ҳайдовчиси вафот этди
АҚШ ўз ҳудудини кенгайтираётганини эълон қилди
Президент фармони: 541 нафар шахс афв этилди
Ўзбекистонда курьерлик қилиш тартиби белгиланди