Бугун, 28 июль куни Таиланд пойтахти Бангкокда жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори яқинида қуролли шахс отишма содир этиб, беш кишини ўлдирди ва ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “The Nation” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар қўриқчи, бир нафар аёл ва ўша шахснинг ўзи бор. Яна икки аёл яраланиб, шифохонага ётқизилган.
Маълумотларга кўра, ҳужумни 61 ёшли эркак амалга оширган. У илгари айнан шу бозорда қўриқчи бўлиб ишлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг собиқ ҳамкасблари билан шахсий низоси бўлган. Полиция ҳодисанинг шахсий мотивлар билан боғлиқ бўлганини таъкидламоқда.
Отишма бозордаги хайрия пункти яқинида содир бўлган. Ушбу пункт Таиланд-Камбоджа чегарасидаги зиддиятдан жабр кўрганларга ёрдам тўплаш учун ташкил этилган. Полиция ҳодиса содир бўлган ҳудудни дарҳол ўраб олиб, тергов ҳаракатларини бошлаган. Воқеа вақтида бозор гавжум бўлган, аммо туристлар орасида жабрланганлар йўқ.
Суриштирув давомида аниқланишича, гумондор 2019 йилда бошқа бир қўриқчи билан жанжаллашган ҳамда бозорда ишловчи бир аёл билан муносабатда бўлган. Полиция айнан шу шахсий зиддиятлар фожиани келтириб чиқарган деб ҳисобламоқда.
Тасодифий хабарлар
Эртага Ўзбекистоннинг айрим жойларида кучли шамол кўтарилиб, қор ёғади
Путин Тожикистон Президентининг эътирозига қандай жавоб қилди?
Бухорода ширакайф безорилар туркиялик ҳайдовчини дўппослашди
Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларига таътил кунлари эслатилди
Сенат 5 киши томонидан зўрлаган аёл ишини назоратга олди