Бугун, 1 июль кунидан бошлаб йўловчилар маҳаллий йўналишлардаги парвозларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон вариантидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган.
Унга кўра, аэропортда рўйхатдан ўтишдан олдин йўловчи my.gov.uz сайти/мобил иловаси ёки “Ижтимоий карта” мобил иловасидаги шахсий кабинетига кириб, шахсий маълумотлар саҳифасига ўтади ва электрон шаклда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатдан ўтиш жойидаги ходимга кўрсатади.
Билдирилишича, фақат my.gov.uz сайти/мобил иловаси ёки “Ижтимоий карта” мобил иловасидаги жорий маълумотлар шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинади, шунинг учун рўйхатдан ўтиш пайтида шу каби ҳужжатларнинг нусхалари, фотосуратлари, паспорт/ID’нинг сканерланган вариантлари ёки шахсий маълумотлар бўлган веб-сайт саҳифасининг “скриншот”лари қабул қилинмайди.
Тасодифий хабарлар
Турмуш қуриш саратон хавфини камайтиради – тадқиқот
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги барча рақиблари маълум бўлди
Ядро уруши 5 миллиардгача одамни йўқ қилиши мумкин
Суперлига. Бугун «Навбаҳор» «Пахтакор»ни, «Насаф» «Сўғдиёна»ни қабул қилади
Наманганда ташкил этилган янги туманнинг ҳудудий чегараси маълум қилинди