Малайзияда суд Telegram мессенжерининг вақтинча фаолиятини тўхтатиш бўйича қарор чиқарди. Бунга икки Telegram каналига оид даъво сабаб бўлган. Бу ҳақда “Bernama” нашри хабар берди.
Нашрга кўра, Малайзия Алоқа ва мультимедиа комиссияси (МCМC) фуқаролик даъвоси билан чиққан. Регулятор идорасига кўра, ушбу каналларда давлат институтларига бўлган ишончни сусайтириши ва жамоат тартибини хавф остига қўйиши мумкин бўлган контент тарқатилган.
Суд ушбу каналларни “Алоқа ва мультимедиа тўғрисидаги қонун”ни бузган деб топган. Шундан сўнг Малайзия Олий суди Telegram’да зарарли контент тарқалишини тўхтатиш ва шунга ўхшаш материалларнинг такроран чоп этилишининг олдини олиш мақсадида вақтинча тақиқ қўллаган.
“Bernama”нинг ёзишича, бу мессенжер платформаси провайдерига нисбатан биринчи шундай чора. Қарор Telegram’нинг бу каби контентларга оид муаммоларни ҳал этишга кескин рад жавоблари бергани ортидан қабул қилинган. Шунга қарамай, Telegram’га ўз позициясини ҳимоя қилиш имконияти берилади.
Тасодифий хабарлар
"Темир дафтар"га кирадиган 7 тоифа
Тошкентда ички кийимлар дўконидаги реклама баннерини танқид қилган йигит жаримага тортилди
1 январдан бошлаб хорижга фақат «загран» билан чиқиш мумкин
Гулистон шаҳридаги эски бозор ҳудудида Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари одамларни автобусга тиқиб олиб кетишаётганлиги тўғрисида тарқалган видеохабар юзасидан шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат белдирди.
Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди