2025 йил 1 августдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм; базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланиши хабар қилинганди. Бу эса базавий ҳисоблаш миқдорига қараб ҳисоб-китоб қилинувчи жарималар нархида ҳам эндиликда кўтарилиш бўлишини англатади.
Масалан, йўл қоидаларининг бузилганлиги учун жарималар қуйидагича кўринишда бўлади:
- Тақилмаган камар учун – 206 000 сўм;
- Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами бўлмаганлик учун – 206 000 сўм;
- Транспорт воситасини ҳужжатсиз ҳайдаганлик учун – 412 000 сўм;
- Транспорт воситасини суғуртасиз ҳайдаш – 412 000 сўм;
- Светофорда қизил чироқдан ўтиш – 824 000 сўм;
- Ноқонуний парковка қилганлик учун ҳам – 824 000 сўм.
- Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: – 2 млн 60 минг сўм;
- Тезлик (+20 км/соат): 412 000;
- Тезлик (+20-40 км/соат): 2 млн 60 минг минг сўм;
- Тезлик (+40-60 км/соат): 3 млн 708 минг сўм;
- Тезлик (+60 км/соат): 6 млн 180 минг сўм;
- Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланганлик учун – 4 млн 120 минг сўм;
- Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 10 млн 300 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш.
- Рухсатсиз ранг берганлик – 10 млн 300 минг сўм
- “Тонировка”дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш учун эса – 16 млн 480 000 сўм жарима тўланади.
Шунингдек, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан, 412 мингдан 1 млн 236 минг сўмгача, жамоат жойларида сигарет чекканлик учун эса 137 минг сўм жаримага тортилади.
Тасодифий хабарлар
Наманган ва Панжоб вилоятлари «Биродарлашган ҳудудлар» дея эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Ливан халқига чуқур таъзия билдирди
Суперлига. Бугун «Навбаҳор» «Пахтакор»ни, «Насаф» «Сўғдиёна»ни қабул қилади
Тожикистонда карантинни менсимаганлар қамоққа ташланадиган бўлди
Россияда йўқолган самолётнинг қолдиқлари топилди