Россиянинг Брянск вилоятида поезд ҳалокати туфайли 2 июндан 4 июнгача уч кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда вилоят губернатори Александр Богомаз маълум қилди.
Губернаторга кўра, мотам кунларида Брянск вилоятининг барча ҳудудларида Россия байроғи, вилоят ва маҳаллий байроқлар ярим устунга туширилади. Ҳудуддаги маданият муассасалари ҳамда телевидение ва радиоканаллар барча кўнгилочар тадбирлар ва эфирларни бекор қилади.
Шунингдек, Богомаз ҳалок бўлганларнинг оилаларига яна бир бор ҳамдардлик билдириб, вилоят ҳокимияти томонидан уларнинг яқинларига ва жабрланган йўловчиларга ёрдам кўрсатилишини таъкидлаган.
Брянск вилоятининг “Пилсино-Вигоничи” йўналишида автомобиль кўприги қулаб тушганди. Унинг бўлаклари “Климово – Москва” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезд устига қулаган. Поездда 388 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 70 дан ортиқ киши тан жароҳати олган.
Россия Тергов қўмитасининг маълумотига кўра, кўприкнинг қулашига портлаш – яъни атайлаб уюштирилган саботаж сабаб бўлган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Воқеа муносабати билан бир қатор минтақа раҳбарлари ҳамдардлик билдирган.
Тасодифий хабарлар
Россияга жосуслик қилган Украина генерали 12 йилга қамалди
Украинанинг собиқ Президенти Зеленскийга мурожаат қилди
Гўшт истеъмол қилиш бўйича Ўзбекистон кимдан орқадаю кимдан олдинда?
Рўзадор ўқувчиларни югуртирган қўқонлик мактаб директори жиноят устида қўлга олинди
Ўзбек-қирғиз чегарасида махфий туннел топилди