Кеча, 28 май куни Ғазо секторида оч қолган одамлар тўдаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) омборига бостириб кирди. Бу ҳақда БМТнинг WFP ташкилоти ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида маълум қилди.
Ҳодиса оқибатидаги тиқилинчда икки киши ҳалок бўлган, бир нечта одам жароҳат олган.
“Ғазо 80 кунлик тўлиқ блокадада қолди. Озиқ-овқат ва бошқа ёрдам етказиб бериш тўхтатилган. Оқибатда инсонпарварлик инқирози назоратдан чиқиб кетди”, дейилади хабарда.
Ташкилот Ғазо секторида озиқ-овқат тарқатишни тартибли амалга ошириш учун инсонпарварлик ташкилотларига хавфсиз ва эркин кириш имконини зудлик билан таъминлашга чақирган.
Исроил 27 май куни эълон қилган баёнотида Ғазода 400 та гуманитар ёрдам юк машинаси кутаётганини маълум қилган. Уларнинг айтишича, бу юкларни БМТ тарқатиши керак, бироқ БМТ ҳозирча бу вазифани бажармаяпти.
“Дезинформацияга ишонманг. Исроил хавфсизлик ва логистика тартиб-қоидаларини мослаштирган. БМТ эса ҳали ҳам ўз ишини бажараётгани йўқ”, дейилади яҳудий давлати баёнотида.
Маълумот учун, жорий йилнинг 20 май куни 11 ҳафталик тўлиқ блокададан сўнг очлик исканжасида қолган Ғазо болалари ва аҳолиси учун биринчи ёрдам юклари етиб борган. Ушбу ёрдамлар орасида ун, дори-дармон, болалар овқати ва бошқа зарур маҳсулотлар бор. Бу жараён Исроил ҳукуматининг БМТга ёрдам етказишни чекланган ҳажмда тиклаш илтимоси билан мурожаат қилганидан сўнг бошланган. БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) вакиллари ёрдам юкларини Карем-Шалом назорат пунктидан Ғазога жўнатган.
Тасодифий хабарлар
Chechenistonda hukumatni tanqid qilgan o‘smirni televideniye orqali 46 daqiqa uzr so‘rashga majbur qilishdi
Мансабдор катта пул билан ушланди
Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши кураш учун олган қарзи 1 млрд доллардан ошди
(+72) Уч ҳудуд ва Наманган вилояти аҳоли орасидан коронавирус инфекцияси аниқланди
1 октябрь – байрам арафасида неча кун дам берилади?