Россияда ўзбекистонлик эркак кекса аёлга 23 марта пичоқ билан зарба берди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, жиноят 2023 йил 20 ноябрда Ульяновск вилояти Димитровград шаҳрининг Димитров кўчасидаги уйнинг кириш қисмида содир бўлган. Ўзбекистонлик эркак маст ҳолатда кўп қаватли уйнинг кириш жойида жабрланувчининг орқасидан бориб, кекса аёлга ҳужум қилган ва пичоқ билан тана қисмига 23 марта зарба берган.
Шунингдек, айбланувчи жабрланувчининг мол-мулкини олиб қочиб кетган. Аёл воқеа жойида вафот этган.
Кириш жойига ўрнатилган камералар ёрдамида эркакнинг шахсига аниқлик киритилган. Ўзбекистонликнинг яшаш жойи тинтув қилинганда ўғирланган нарсалар топилган.
Тасодифий хабарлар
Туркиядаги зилзилада вафот этганлар орасида ўзбекистонликлар борми? ТИВ расмий баёнот берди
Россия вакцинасида кимлар биринчи эмланиши маълум қилинди
1 июндан нималар ўзгаради?
В Узбекистане пятый день подряд не фиксируют смерть от коронавируса
Фарғонадаги масжидда пичоқбозлик бўлди (видео)