Жорий йилнинг декабр ойида ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти ҳудудидаги газ қуйиш шохобчаларида километрлик навбатлар ҳосил бўлаётгани, айримлари 11:00 да беркитиб қўйилгани тўғрисида мурожаат ёритилди. Ушбу мурожаат юзасидан газ таъминоти филиали қуйидагиларни маълум қилади.
Мамлакатимизда қиш мавсуми келиши муносабати билан истеъмолчиларда табиий газга бўлган эҳтиёж бир неча маротаба ошади.
Газ таъминоти филиали томонидан энг аввало аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига табиий газ етказиб бериш мақсадида куз-қиш мавсумида табиий газ етказиб бериш кафолатланмаган улгуржи истеъмолчиларига таъминот тўлиқ тўхтатилиб, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобча (АГТКШ)ларини тасдиқланган махсус график асосида “соатлик ишлаш режими” бўйича табиий газ етказиб бериш тартиби қўлланилмоқда.
Кўрилаётган чораларга қарамай ҳароратнинг кескин пасайиши натижасида магистрал газ қувурларидаги газ босими пасайиб, айрим истеъмолчиларда табиий газ етишмовчилиги кузатилмоқда.
Шу муносабат билан, табиий газ таъминотидаги етишмовчиликлар бартараф қилингунига қадар, табиий газдан оқилона фойдаланишингизни, газ жиҳозларни назорациз қолдирмасликни, қўлбола, ясама газ анжомларини (газ сўрғичлардан) ишлатмасликни, табиий газдан фойдаланишда барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.
“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиал маъмурияти
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев «Hilton» меҳмонхонасидаги давлат раҳбарларига мўлжалланган номерлар билан танишди (фото)
Ўзбекистон орқали Афғонистондан қанча одам эвакуация қилингани маълум бўлди
Канадада Россиянинг юк самолёти ҳибсга олди. Учоқ Украинага берилиши мумкин
Наманган ва Панжоб вилоятлари «Биродарлашган ҳудудлар» дея эълон қилинди
Алиев қуролли тўқнашув бўйича мурожаат билан чиқди