ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги етакчиси Яҳё Синвар уруш бошланганидан бери биринчи марта очиқ баёнот берди.
“Биз зудлик билан маҳбуслар алмашинуви бўйича битим тузишга тайёрмиз, бунда Исроил қамоқхоналаридаги барча фаластинлик маҳбуслар эвазига ҲАМАС қўл остидаги барча маҳбуслар озод қилинади”, дейди Синвар.
Унинг бу таклифни ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти – “Ал-Қассам бригадалари” ҳам илгари сурган.
“Бизнинг қўлимиздаги кўп сонли гаровга олинганлар учун душман тўлаши керак бўлган товон барча фаластинлик маҳбусларни Исроил қамоқхоналаридан озод қилишдир”, деган ҳарбий қанот матбуот котиби Абу Обейда.
Айтиш жоиз, бу Синварнинг Исроил-Фаластин ўртасидаги кенг кўламли қуролли тўқнашувлар бошланган кун – 7 октябрдан бери илк оммавий баёноти ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 октябр куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху урушнинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилган эди. Нетаньяхунинг маълум қилишича, урушнинг бирдан-бир мақсади ҲАМАС ҳаракатини батамом йўқ қилиш ва гаровга олинган исроилликларни озод қилишдир.
Шунингдек, Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант Нетаньяхунинг сўзларига қўшимча қилиб, ҲАМАС тобора заифлашиб бораётгани ва Исроил мудофаа кучларининг ҳар-бир зарбаси унинг асирдагиларни бирма-бир озод қилишга рози бўлишига олиб келаётганини айтди.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда бир қизнинг кўча ўртасидан судраб олиб чиқилиши ҳолатига ИИББ изоҳ берди
Тошкент вилоятида ўғирланган автомобиль пойтахтда ушланди
Twitter наша ҳақидаги рекламалар жойлашга рухсат берди
Мирзиёев БААнинг янги Президентини табриклади
Спикер ўринбосари ва Наманган шаҳар хокими Намангандаги йирик корхона фаолияти билан танишишди