Google Исроил ҳарбийлари талабига кўра, Исроил ва Ғазо секторидаги Google Maps ва Waze иловаларидаги трафик маълумотларини ўчириб қўйди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Bloomberg” хабар бермоқда.
“Биз можароли вазиятларда ва минтақадаги хавфсизлик нуқтаи назаридан реал вақт режимида йўллардаги ҳаракат ва тирбандлик ҳақидаги маълумотларни кўриш имкониятини вақтинча ўчириб қўйдик. Буни илгари бошқа можароли ҳолатларда ҳам қўллаганмиз”, дея компания вакилининг сўзларини келтиради агентлик.
Бундай қарорнинг сабаби шундаки, реал вақт режимида йўл ҳаракати маълумотлари Исроил қўшинлари ҳаракати ҳақидаги маълумотларни олиш учун ишлатилиши мумкин. Номи ошкор этилмаган агентлик манбасига кўра, Google Исроил мудофаа кучлари талабига биноан йўл ҳаракати ҳақидаги маълумотларни ўчириб ташлаган.
“Bloomberg” нашри Google ўтмишда ҳам шунга ўхшаш амалиётни қўллаган – у 2022 йилнинг март ойида Украинада худди шу хизматларини ўчириб қўйган эди.
Тасодифий хабарлар
Сардор Умурзаков оёғи ердан узилган ва маишатбоз раҳбарларни танқид қилди
Ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
Зилзилаларни уюштириш мумкинми? Мутахассис жавоб берди
Даҳшат! “Жиззах-Қўқон” йўлига ташлаб кетилган бир кунлик чақалоқ ҳалок бўлди
«Инстаграм» аккаунтни осон тиклаб бермоқчи