Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини баҳолади.
«ЖЧ-2026'да иштирок этаманми ёки йўқми, билмадим. Бу ҳақда аввал ҳам айтиб ўтгандим. Бу ҳақда ўйлаётганим йўқ, чунки ҳали унга анча вақт бор. Ҳозирча келаси йили бўладиган Америка кубоги ҳақида ўйлаяпман.
Мақсадим – АҚШда бўладиган Америка кубогида иштирок этиш. 2016 йили АҚШда ўтказилган Америка кубогида қатнашганимизни инобатга олсак, яна бир марта бу мамлакатда турнирда иштирок этиш ёқимли бўлади. Финалда ютқазган бўлсак-да, турнир бизга жуда ёққанди: стадионла, атмосфера, сафарлар.
Америка кубоги мусобақасидан кейин эса ЖЧ ҳам ўйлаб кўраман. Барчаси ўзимни қандай ҳис этишимга боғлиқ. Йиллар ўтяпти, кўрамиз, кейинчалик ўзимни қандай ҳис этарканман. Эҳтимол MLS'даги ўйинларда тезлик у қадар юқори эмасдир. Кундан кунга ҳолатимнинг ўзгаришини кузатиб борамиз. Мундиалгача ҳали 3 йил бор», – деди «Интер Майами» ҳужумчиси.
Тасодифий хабарлар
Наманганда фуқароларга субсидия ажратишда 300 дан ортиқ қонун бузилгани маълум бўлди
Буюк шоир Алишер Навоий ҳақида фильм яратилди
Зеленский яҳудийларни Россияга қарши қайрайдиган нутқ қилди
Марғилонда ёнаётган «Damas» ичида ҳайдовчи қолиб кетди
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 8000 нафардан ошди