Россиянинг Нижний Новгород вилоятида 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси юк машинасида полиция биносига ҳужум қилди. Бу ҳақда вилоят Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 12 сентябрга ўтар кечаси ҳайдовчи КамАЗ юк машинасида Дзержинск шаҳридаги 2-сон полиция таянч пункти биносига яқинлашиб, машинага ўрнатилган манипулятор кран ёрдамида бетон блокни кўтариб, бинога зарба беришни бошлаган. Биринчи зарба кириш эшигига, яна бири деворга урилган. Оқибатда, полициячилар бино ичида қамалиб қолган, ҳайдовчи эса воқеа жойидан қочиб кетган.
Полиция бўлимида “Қалъа” режими, шаҳарда эса “Қўлга олиш” операцияси бошланган. Орадан 2 соат вақт ўтиб, ҳайдовчи қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 24 марта ўқ узиб, транспорт воситасининг ғилдирагини тешиш орқали уни тўхтатиб қолган.
“Ҳайдовчи нега бундай қилганини тушунтириб беролмади”, дейилади хабарда.
Ҳозирда айбланувчига нисбатан Россия Жиноят кодексининг 213-моддаси (безорилик, яъни фуқароларга нисбатан зўравонлик таҳдиди билан содир этилган, жамиятга нисбатан аниқ ҳурматсизликни ифодаловчи жамоат тартибини қўпол равишда бузиш) 1-қисми “а” банди билан жиноят иши очилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Ленинград вилоятида ўзбекистонлик эркак КамАЗ юк машинасида бир гуруҳ велосипедчиларни босиб кетган эди. Оқибатда икки нафар спортчи қиз воқеа жойида ҳалок бўлган. 69 ёшли мураббий ва 7 нафар бола эса турли даражада тан жароҳати олган.
Тасодифий хабарлар
Мактабларда ўқув соатлари камайтирилади
Дунёдаги энг қуруқ Атамака чўлини қор қоплади
Коронавирус! Трамп Хитойни аяб ўтирмоқчи эмас
Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистон фуқаролари 2020 йилда 15 триллион сўм даромад солиғи тўлади ─ Молия вазирлиги