Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14-15 сентябрь кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлади. Келгуси ҳафтада эса у Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрига боради. Бу ҳақда Шерзод Асадов маълум қилди.
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида 14-15 сентябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси саммити бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашади.
Нью-Йоркда эса Ўзбекистон Президенти БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда "С5+1" форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи учрашувида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни АҚШ Президенти Жо Байден Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаб, уни Нью-Йоркда C5+1 форматидаги саммитга таклиф қилганди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида кучли сел келиши мумкин
Турк компаниялари Россияни тарк этган корхоналар ўрнини эгаллаши мумкин
Россияда коронавирусга чалинганлар охирги суткада қанчага кўпайгани айтилди
«Русча кийинган» ўзбекистонликни Украинага киритишмади
«Сиёсатни тушунмайдиган ҳоким ёки тармоқ раҳбарининг ишлашга ҳаққи йўқ» — Президент