Аҳоли томонидан нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори оширилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 443-сонли қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, аҳоли томонидан олиб кириш ва олиб чиқиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори 100 млн сўмгача этиб белгиланди. Олдин бу кўрсаткич 70 млн сўмни ташкил этган.
Мазкур эквивалентдан ортиқ миқдордаги нақд Ўзбекистон ёки чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.
Фуқаролар декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган эквивалентдан ортиқ нақд валюта маблағларини божхона назорати шакллари қўлланилмасдан олдин декларацияламаган ҳолда божхона органлари ходимларига маслаҳат олиш мақсадида тақдим этса, уларга декларация тўлдириш қоидалари ҳақида умумий тушунтиришлар берилади.
Қарор расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтиб кучга киради.
Акобир Сайидов
Тасодифий хабарлар
РФ Мудофаа вазирлиги илк бор Украинага ҳужумда қанча қурбон берилганини очиқлади
"Сохта Юлдуз Усмонова" қай тарзда алдов қурбони бўлганини сўзлаб берди
Хитойда яна коронавирус авж оляпти. Бунга сабаб нима?
Павел Дуров миллионлаб қашшоқлар овқатланиши учун хайрия берди
Кучли шамол ва чанг-тўзон. Ички ишлар ҳайдовчиларга мурожаат қилди