21 август куни эрталаб Москвага яқинлашаётган “Украина дрони электрон уриш воситалари ёрдамида бостирилди”, деб маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги. Дрон Москва вилоятининг Рузский туманига қулаб тушган, қурбонлар йўқ, деб хабар бермоқда “ТАСС” ҳарбий идорага таяниб.
Москва авиаузелининг Внуково ва Домодедово аэропортларида рейсларни қабул қилиш ва жўнатишга вақтинча чекловлар жорий этилган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан соат 06:25 дан (Тошкент вақти билан 08:25) бошлаб рейсларнинг бир қисми бошқа аэропортларга йўналтирилди, деб хабар қилди Внуково матбуот хизмати.
Домодедово матбуот хизматининг “РИА Новости”га маълум қилишича, қўшимча хавфсизлик чораларини таъминлаш мақсадида ушбу аэропортда ҳам соат 06:26 дан бошлаб самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича вақтинча чекловлар жорий этилган.
21 август куни эрталаб Шереметево аэропорти камида битта рейсни қабул қилмаган, Екатеринбургдан учаётган самолёт Москвага яқинлашганда орқага бурилиб, Қозонга жўнатилган. Хабар қилинишича, учувчи “Москвадаги барча аэропортлар ёпилганини” айтган.
Аэропортлар иши соат 10:30 да тўлиқ тикланди.
Сўнгги бир неча ҳафтада Москва ва Москва вилояти мунтазам равишда дронлар ҳужумига учрамоқда
20 август куни Москва мэри ва Россия Мудофаа вазирлиги “Жануб йўналиши бўйича Москвага дрон ҳужумининг олди олингани”ни маълум қилди. 18 августга ўтар кечаси Москва марказидаги Экспомарказ ҳудудига ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан йўқ қилинган учувчисиз учоқ парчалари тушди.
Дронлар аниқланганда, Москва ҳаво узелининг аэропортлари (Внуково, Домодедово, Жуковский ва Шереметево), қоида тариқасида, рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади.
Тасодифий хабарлар
Йўл транспорт ҳодисаларининг асосий сабаби нимада?
Тошкентда 63 ёшли фуқаро вояга етмаган қизга, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилди
Фото: Наманганда юк автомашинасининг тормози ишламай қолиши оқибатида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди
Энди солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганлар мукофотланади
Фарғонада ҳоким ёрдамчилари ва банк масъуллари қўлга тушди