Қирғизистон санкциялар рўйхатидаги товарларнинг чегараларидан ўтишига қарши чораларни кўради. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг раиси Оқилбек Жапаров маълум қилди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси раиси АҚШ маъмурияти Қирғизистонга қарши иқтисодий чоралар тайёрлаётганига изоҳ берган. Жапаров Қозоғистонга Хитойда ишлаб чиқарилган дронлар Қирғизистон орқали олиб кирилгани ҳақида асосли далиллар келтирилмаганини таъкидлаган.
“Келгусида санкцияланган товарлар чегарамиздан ўтмаслиги ва санкция остида бўлган жойга кетмаслиги учун чоралар кўрилади”, дейди у.
Жапаровдан АҚШ томонидан киритиладиган иқтисодий санкциялар Қирғизистон учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида сўралганда, саволга аниқ жавоб беришнинг ўрнига у мамлакат савдо шаффофлигини таъминлаш орқали бундай хатарларни бартараф этиш бўйича фаол иш олиб бораётганини билдирган.
“Дунёдаги вазият жуда тез ўзгармоқда, айниқса, йирик давлатлар ниманидир хоҳласа. Биз тўғри йўналишда ишлаяпмиз. Шунинг учун ҳам мен бизнес вакилларидан сўрайман – электрон ҳисоб-фактураларни олинг, токи тўсатдан ва тасодифан бошқа ҳеч нарса содир бўлмасин”, дейди Оқилбек Жапаров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳукумати Россияга қўлланган санкцияларни айланиб ўтишда ёрдам бергани учун Қирғизистонга нисбатан иқтисодий чораларни кўришга тайёрланаётгани ҳақида хабар берилган эди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси эса мамлакат Россияга жорий қилинган чекловларни бузмаганини иддао қилди.
Тасодифий хабарлар
Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди
Камёб ҳодиса. Ҳасанбой Дўсматовга финалда укаси рақиб бўлади
Ўзбекистонга дори-дармонлар «оқими» кескин ортмоқда
Хоразм вилояти ҳокими ўринбосарининг укаси ютган тендер бўйича кутилмаган қарор қабул қилди
Россия бир кунда 10 миллион долларлик газни шунчаки ёқиб юборяпти