Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган, двигатель ҳажми 1 200 см кубдан юқори бўлмаган янги енгил автотранспорт воситалари учун (ТН ТИФ коди 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) 2026 йил 1 январга қадар қуйидаги божхона божи ставкалари белгиланмоқда:
1 000 см кубгача — 0 фоиз (амалда – 15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см);
1 000–1 200 см куб — 5 фоиз (амалда – 15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).
Натижада двигатель ҳажми 1 000 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона тўловларининг жами миқдори амалдаги 39–43 фоиздан 19–23 фоизгача, двигатель ҳажми 1 000–1 200 см куб бўлган автомобиллар учун эса 44–52 фоиздан 30–36 фоизгача камаяди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон қамоқхоналари тўлиқ видеокузатувга олиниб, маҳбусларга электрон браслетлар тақилади
Дам олиш кунларида яна кучли иссиқ бўладими?
Расул Кушербоев Истеъмолчилар ҳуқуқини бузаётган “UzAuto Motors”ни жазолашни талаб қилмоқда
ДХХ мамлакат бўйлаб бир неча кишини қўлга олди
«Цефтриаксон» дори воситаси сабаб 11 ёшли қиз вафот этгани айтилди.