Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматнинг маълум қилишича, 2019 йил 26 ноябрь куни Андижон вилоятида жойлашган туристик фирмалардан бири томонидан Жидда шаҳрига борган 14 нафар ўзбекистонлик ватандошимизнинг визаси қалбаки бўлиб чиқди.
Қўмита хабарида айтилишича, ушбу тур фирма 14 нафар юртдошимизга қалбаки визаларни расмийлаштирган. Саудия Арабистони чегара хизмати томонидан уларнинг визасини бекор қилиниб, мамлакатга киритилмасдан депортация қилинди.
Шунингдек, Жидда шаҳридаги Бош консулхона 27 ноябрь куни “Жидда-Тошкент” авиақатнови билан юқоридаги 14 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарди.
Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларга ҳукумат томонидан ташкил этилаётган “Умра зиёрати”дан фойдаланишни тавсия қилган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда қарздор фермер ўзининг юрагига ўқ узиб, ҳалок бўлди
Намангандаги ўғирликни мактаб ўқувчиси содир этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: бешинчи қаватдан тушиб кетган бола соғ-саломат
Telegram даромадлари очиқланди
Путинга ўзбекистонликлар устидан назоратни кучайтириш таклиф қилинди