Наманган шаҳар ҳокимининг 2023 йил 20 апрел кунги фармойишига асосан “Ҳайит намози” вақтида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида 21 апрел куни тунги соат 00:00дан тонгги 07:00гача бўлган вақт оралиғида Наманган шаҳрининг Қ.Отамирзаев, Марғилон, Қўқон, Тўрақўрғон, Ахси, Минора, Ғалаба, Чортоқ, Ҳамроҳ, Оромгоҳ ва Янгиқўрғон кўчалари бўйлаб автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланишини маълум қиламиз.
“Шайх Эшон” масжидига олиб борувчи Қ.Отамирзаев кўчасининг масжид олдидан ўтган 300 метр қисми;
“Махдум Эшон” масжидига олиб борувчи Марғилон кўчасининг 12-мактабга кириш жойидан Фуқаролик судигача бўлган оралиғи;
“Боқи Полвон” масжидига олиб борувчи Қўқон кўчасининг 38-мактаб кўчаси билан кесишган жойидан “Фаровон” МФЙ биносигача бўлган қисми;
“Мулла Бозор Охун” масжидига олиб борувчи Ҳамроҳ кўчасининг Истиқлол кўчалари билан кесишган қисмидан Қ.Отамирзаев кўчаси билан кесишган қисмигача;
“Юсуфхон ўғли Қосимхон” масжидига олиб борувчи Ғирвонсой кўчасининг Истироҳат боғи олдидан Динамо ўйингоҳи олдигача бўлган қисми;
Юқорида кўрсатилган кўчалар доимий очиқ ҳолатда бўлади, зарурият туғилганда мазкур қисмлари оралиғида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Барча юртдошларимизни вилоят Ички ишлар бошқармаси номидан Рамазон ҳайити билан муборакбод этамиз ҳамда ҳайит намозини ўқиш учун масжидларга келиб-кетиш вақтида ҳаракат хавфсизлигига ҳамда жамоат тартибини сақлашга риоя қилишларини сўраб қоламиз.
Ушбу чекловлар "Жума намози" (11:00дан 14:00га қадар) вақтида ҳам амал қилади.
Шунингдек, шаҳар ҳудудидаги бошқа масжидлар олдида ҳам зарурият туғилганда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Тасодифий хабарлар
Президент танқид қилган собиқ ҳоким қамоққа олинди
Ўзбекистон автобуси Қозоғистонда ЙТҲга учради
Ўзбекистонда олимлар коронавирусга қарши вакцина яратиш устида тадқиқотлар олиб бораётгани маълум бўлди
. Наманганда 26 яшар йигит ҳомиладор келинойисини 15 марта пичоқ уриб ўлдирди. Йигит руҳий хаста деб топилди
Светлана Ортиқова қорақалпоғистонлик прокурорларга танбеҳ берди