Шанба ва якшанба кунлари кечаси айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати -10 даражагача тушади. Ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик кутилмоқда.
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига ва кечга томон қолган ҳудудларга Россиянинг Европа ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади. Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда.
Шанба, 25 февраль куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади. Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз қор ёғади Фақат Қорақалпоғистон бўйича қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва кўпчилик ҳудудларда кечаси ва кундузи 0...+5 даража, шимолда кечаси -10...-5 даража, кундузи 0...+5 даража атрофида бўлади.
26 февраль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг катта қисмида ҳарорат кечаси -5...-2 даражагача пасаяди. Кундузи қуёш ҳисобига ҳаво ҳарорати +7...+12 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ушбу кунларда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Пойтахтда бугун кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +16...+18 даражагача бўлади.
Шанба куни вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб +3...+5 даражани ташкил этади, кундузи 0...+2 даражагача пасаяди.
Якшанба кунига келиб, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси -4...-2 даража, кундузи +8...+10 даража бўлади.
Тасодифий хабарлар
Бобомурод Абдуллаевдан тилхат олиниб, озод этилди
2030 йилгача 1,5 миллион гектарда ўрмонлар барпо этилади
Путин урушдан олдин берган топшириғини бажармаганларни жазолашни буюрди
«Нима учун Абдулла Ариповни ёнимда олиб юришимни биласизми?» — Президент
3 яшар болани ўлдирган шахс қамоққа олинди