Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Қатарда якунланган жаҳон чемпионатининг энг ёмон футболчилари рамзий жамоасига киритилди.
Sofascore томонидан тузилган ушбу рамзий жамоага, шунингдек, Аргентина термаси форварди Лаутаро Мартинес ҳам қўшилди.
Турнирда энг камида 4та ўйинда иштирок этиб, ёмон ўйин кўрсатган футболчилардан тузилган рамзий жамоа қуйидагича:
Дарвозабон: Эдуар Менди – 6,30 (Сенегал, «Челси»).
Ҳимоячилар: Сержиньо Дест – 6,50 (АҚШ, «Милан»), Камиль Глик – 6,63 (Польша, «Беневенто»), Абду Диалло – 6,47 (Сенегал, «РБ Лейпциг»), Бартош Берешиньски – 6,42 (Польша, «Сампдория»).
Ярим ҳимоячилар: Мэтью Лекки – 6,28 (Австралия, «Мельбурн Сити»), Хван Ин Бом – 6,53 (Жанубий Корея, «Олимпиакос»), Жексон Ирвайн – 6,50 (Австралия, «Санкт-Паули»), Рубен Варгас – 6,53 (Швейцария, «Аугсбург»).
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду – 6,46 (Португалия), Лаутаро Мартинес – 6,35 (Аргентина, «Интер»).

Тасодифий хабарлар
Кимда ким ички ишлар ходимларидан жабр кўрса, мурожаат қилиш учун ишонч рақами жорий этилди
Фарғонада наркосавдогарлар қамалди
Ана холос! ИШИД жангарилари қамоқхонадан чиқариб юборилди
Mahallalarda radiouzellar tashkil qilish taklif etildi
Эртага қандай об-ҳаво бўлади?