Жорий йилнинг июль ойида Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеалар бўйича суд жараёнлари 28 ноябрь куни бошланади.
28 ноябрь, душанба куни Қорақалпоғистонда 1−2 июль воқеалари иштирокчилари устидан суд бошланади, деб хабар қилди парламентнинг ушбу воқеаларни ўрганиш бўйича мустақил комиссияси.
Суд бўйича бошқа тафсилотлар маълум қилинмади. Мустақил комиссия шу кунга қадар Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 107 нафар айбланувчи жамоат кафиллиги ва қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилиши орқали ўз оиласи бағрига қайтарилганини эслатиб ўтди.
Комиссия аъзолари суд жараёнларида ҳам кузатувчи сифатида иштирок этишади.
Тасодифий хабарлар
Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз – Президент
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев халққа видеомурожаат йўллади (видео)
Шавкат Мирзиёев: "Мен президент сифатида мухолифатга қарши эмасман"
Қозоғистонда наманганлик эркак қўлга олинди
Amerika, Rossiya va boshqa Davlat Prezidentlari Mirziyoyevni tabrikladi