Жо Байден Путинни қаттиқ огоҳлантирди

Жо Байден Путинни қаттиқ огоҳлантирди

Жо Байден Россиянинг Украина шаҳарларига берган оммавий зарбасини қоралади. Бу зарбалар яна бир бор Путиннинг Украина халқига қарши ноқонуний урушининг шафқатсизлигини кўрсатганлигини таъкидлади:

"Қўшма Штатлар Россия бугун Украинага, жумладан Киевга қарши уюштирган ракета зарбаларини кескин қоралайди. Натижада тинч аҳоли ҳалок бўлди ва яраланди. Ҳарбий мақсадда бўлмаган объектлар вайрон қилинди. Бу зарбалар яна бир бор жаноб Путиннинг Украина халқига қарши ноқонуний урушининг шафқатсизлигини кўрсатади. Бугун мақсадсиз равишда ҳалок қилинганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларга эса соғайиб кетишини тилаб қоламиз.

Бу ҳужумлар Украина халқини қанча керак бўлса шунча қўллаб-қувватлаш зарурлиги борасида қароримизни янада кучайтиради. Иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиз билан биргаликда биз Россияни тажовузкорлиги учун жазолашда давом этамиз. Путин ва Россияни ваҳшийлик ва уруш жиноятлари учун жавобгарликка тортамиз ва Украина кучларига ўз мамлакати ва эркинлигини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ёрдамни берамиз. Биз яна бир бор Россияни бу асоссиз тажовузни зудлик билан тўхтатишга ва ўз қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетишга чақирамиз"-деган Байден.


×