Бугун, 20 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Бугун шуни фахр билан айта оламизки, юртимизда яратилаётган ҳар бир иш ўрни, қад кўтараётган ҳар бир корхона, халқимиз оғирини енгил қилаётган ҳар бир хизмат, экспорт бўлаётган ҳар бир маҳсулот – сизнинг жасорат билан қилаётган меҳнатингиз, ташаббус ва изланишингиз маҳсулидир”, деди давлат раҳбари сўзининг аввалида.
Билдирилишича, бугунги тадбир шунчаки анжуман эмас, давлат ва бизнес ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган жонли ва самимий мулоқот майдони экани таъкидланган.
“Ҳар бир соҳа, ҳар бир ҳудуд, ҳар бир маҳалла – фақат тадбиркор ҳаракат қилганида, уларга қулоқ тутиб, ишонч билдирилганида ривожланади, обод бўлади.
Шу боис, бугун сизларни эшитамиз. Сизнинг овозингиз орқали ҳал қилинадиган масалаларни биргаликда муҳокама қилиб, уларга аниқ ечимлар ҳақида келишиб оламиз”, деди Президент.
Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолаганди.
Тасодифий хабарлар
Россияда мотам эълон қилинди
«Ўзгидромет» 9 августда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди
Тарихдаги энг катта кибер ҳужум уюштирилди – Марк Цукерберг «Титаники» «айсберг»га урилди
“Каттаконлар”нинг компанияларини ошкор этган сайт асосчисига оид иш тугатилди
Ногирон киши босқинчиликка учради.