Сеул олий суди Жанубий Корея миллий разведка хизматининг собиқ раҳбари Вон Сэ Хунни 9 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Суд хулосасида айтилишича, Вон Сэ Хуннинг ҳаракатлари миллий хавфсизлик мақсадларига мос келмайди. У конституцияда мустаҳкамланган хизматнинг сиёсий бетарафлигини бузганликда айбланган. Агентлик маълумотларига кўра, Жанубий Корея разведкасининг собиқ раҳбари мамлакат бюджетига 9 миллион доллардан зиёд зарар етказган, шунингдек, 13 та ҳолатда ваколатини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилган. Унга етти йиллик фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларни чеклаш жазоси ҳам тайинланган.
Вон Сэ Хун 2009 йилдан 2013 йилгача Миллий разведка хизмати директори бўлган. 2014 йилда у разведка тўғрисидаги қонунни бузган ҳолда сиёсатга аралашгани учун шартли жазо олган. Бундан ташқари, 2015 йилда у уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бироқ ҳукм бир неча бор қайта кўриб чиқилган. 2020 йил февраль ойида эса Жанубий Корея суди разведка собиқ бошлиғини етти йилга озодликдан маҳрум қилган.
Тасодифий хабарлар
Бўлакларга бўлиниб ёқиб юборилган аёлнинг қотиллари қўлга олинди
"Энг ёмонига тайёр туринг": Рамзан Қодиров ўзбек, тожик, қирғиз ва туркманларни огоҳлантирди
Ўз уйимизда жума намозини ўқисак бўладими?
Россиянинг яна бир вилоятида мигрантлар учун тақиқлар кучайтирилди
Бугун Наманганда 13 нафар бемор коронавирусдан соғайди