Украина пойтахти Киевда мамлакатга бостириб кирган рус диверсантлари ва украин аскарлари ўртасида отишмалар бўлмоқда. Бу ҳақда Украина Олий Радаси Миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка қўмитаси раисининг ўринбосари Маряна Безуглая маълум қилди.
Безуглаяга кўра, 26 февраль куни эрталаб соат 4:26 ҳолатига кўра Киевдаги вазият ҳақида гапириб, шундай деган:
“Украина Қуролли Кучлари разведкачи-саботаж гуруҳини Киевдан сиқиб чиқаряпти. Жанглар давом этмоқда”.
Украина ОАВ Президент Зеленский Киев мудофаасига шахсан бошчилик қилаётганин таъкидламоқда.
УНИАН хабарига кўра, 26 февралга ўтар кечаси Киевнинг қатор туманларида портлаш овозлари эшитилган. Берестейскаяда босқинчилар ҳарбий қисмни эгаллаб олишга ҳаракат қилишган, аммо Украина Қуролли кучлари уларга қаршилик кўрсатган. Ҳозир ўнг қирғоқда нотинчлик.
Украина Қуролли Кучлари қўмондони Киев вилоятида бортида десантчилар бўлган (Россиянинг) Ил-76 уриб туширилганин маълум қилганди.
Тасодифий хабарлар
Самарқанд шаҳридаги Ҳазора маҳалласида етим болани хўрлаганларни ИИО ходимлари аниқлади
Украинада уруш бошланганидан бери қанча аскар ҳалок бўлгани айтилди
Бенту Ўзбекистон МТЖга бош мураббий бўлиши мумкин
Наманганда жиноят ҳақида хабар берган аёлнинг ўзи “жиноятчи” бўлиб чиқди
Фарзандларини уришиб берган тарбиячига, интизомий жазо чораси қўлланилди