Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Россиянинг 29 та дронидан 24 таси мамлакатнинг тўққиз вилоятида уриб туширилган. Минтақавий расмийлар қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилди. Қатор объектлар зарар кўрган ва йўқ қилинган.
3 август, шанбага ўтар кечаси Россия армияси Украина ҳудудига тўртта Х-31П ракетаси ва 29 та Shahed учувчисиз учоғини учирди, деб хабар берди Украина Ҳаво кучлари Telegram'да. «Ҳаво ҳужумига қарши жанг натижасида Херсон, Одесса, Миколайив, Полтава, Суми, Днипропетровск, Киев, Винница ва Житомир вилоятларида Shahed-131/136 русумидаги 24 та ҳужумкор учувчисиз учоқлар уриб туширилди», — дейилади хабарда.
Баёнотда айтилишича, учиришлар Қора денгиз устидаги ҳаво ҳудудидан, Россиянинг Приморско-Ахтарск ва Курск вилоятлари, шунингдек, Қримдаги Чауда бурунидан амалга оширилган.
Ҳужум қилинган ҳудудлар расмийларига кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Бироқ, вайронагарчилик мавжуд: Винница вилоятида тунги зарбалар натижасида инфратузилма объекти, Днипропетровск вилоятида - хусусий уй ва сув таъминоти тизими шикастланган. Миколайив вилоятида хусусий уй ҳудудида иккита хўжалик иншооти ва ўт-ўлан ёниб кетди, бироқ ёнғин тезда ўчирилди, дея хабар қилди расмийлар.
Тасодифий хабарлар
АҚШ ва Украина қарши ҳужумнинг муваффақиятсизлиги учун бир-бирини айбламоқда – WP
Наманган шаҳридаги ёнғин Наманган ФВБ ходимлари томонидан тезкорлик билан бартараф этилди.
Қиз йигитидан қўрқиб, ойнадан сакраган – Сўз тажовузда айбланган “замдекан”га
Ўзбекистон аҳолисида қанча автомобиль бор?
ДТМ тестларнинг “Х” варианти тарқалиб кетдими?