Россияда ишлаш даврида халқаро террористлар таъсирига тушиб, уларнинг ғояларини ўз яқинларига тарқатганликда гумонланаётган бир қанча фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Билдирилишича, 1975 йилда Шаҳрисабз туманида туғилган Қ.Ғ. 2017-2020 йилларда Россия Федерациясида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими (ДЭО) аъзолари таъсирига тушиб, уларни қўллаб-қувватлаган. Доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин, ўз атрофидагиларга ушбу оқим ғояларини тарғиб қилган ва 6 кишидан иборат ноқонуний гуруҳ ташкил этган.
Қайд этилишича, бошқа ҳолатда эса 1995 йилда Касби туманида туғилган Т.М. 2016-2021 йилларда меҳнат мигранти сифатида Москва шаҳрида бўлган даврида диний-экстремистик ва ақидапарстлик ғоялари билан йўғрилган материалларни кўриб, экстремистик оқим тарафдорлари таъсирига тушиб қолган. Доимий яшаш манзилига қайтганидан кейин, экстремистик мазмундаги материалларини яқин танишларига тарғиб қилишни бошлаган. Шунингдек, у келгусида уйланганидан сўнг, турмуш ўртоғи билан бирга Суриядаги террористик ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштирган.
Бундан ташқари, Миришкор туманида яшовчи, 1996 й.т. Т.Ж. Telegram мессенжерида профил очиб, у орқали ДЭО аъзолари томонидан тайёрланиб, халқаро интернет тармоғига жойлаштирилган ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни виртуал гуруҳдаги дўстларига тарқатган ҳамда улар билан ўзаро муҳокама қилган.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида, уларнинг бошқа алоқаларини аниқлаш бўйича ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Бир ҳафтада қанча авторақам сотилгани маълум бўлди
Uzauto Motors етказиб берилмаган Captiva 5 учун харидорларга компенсация тўлайди
Тошкентда мактаб биносида марихуана қовураётган қоровул ушланди
Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасида янги йўл очилади