Қўшниси билан кабутар устида юзага келган жанжал

Қўшниси билан кабутар устида юзага келган жанжал

Қўшниси билан кабутар устида юзага келган жанжал алами жиноят қилишга етаклади.

2022 йил 6 февралдан 7 февралга ўтар кечаси соат 02:58 да номаълум шахс Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани «А.Дониш» кўчасидаги 78-уй олдида турган 37 ёшли Б.Ф.га тегишли «Lacetti» русумли автомашинасига тез ёнувчан ёқилғи сепиб, автомашинани ёқиб юбориб, ҳодиса бўлган жойидан яширинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 173-модаси 2-қисми «б» банди (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Ғиждувон туманида яшовчи 33 ёшли Р.А. ва 45 ёшли Я.А.лар томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Тергов давомида, жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, Р.А. бир кўчада яшовчи жабрланувчи Б.Ф. билан бир неча кун олдин ўзаро кабутар устида жанжаллашганлиги, шундан сўнг шу куни таниши Я.А. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда тунги соат 2:50 ларда 42.000 сўм эвазига 5 литр ҳажмдаги елим идишга бензин ёқилғиси сотиб олиб, Б.Ф.нинг уйи олдида турган автомашина устига ёқилғи сепиб ёқиб юборганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

×