Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими биринчи ўринбосари 40 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов маълум қилди.
Қайд этилишича, Чиноз тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Оққўрғон туманида жойлашган фермер хўжалигига тегишли бўлган суғориладиган 35 гектар ер майдонини сотиш ва ҳужжатларни туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига келишилган 90 минг АҚШ долларидан 40 минг долларини олган вақтида ушланган.
Ҳаёт Шамсиддиновга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (Суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.
Тасодифий хабарлар
Россияда ўзбекистонликни дўппослаган полициячиларга нисбатан жиноий иш очилди
«Талабларга сўзсиз амал қилишга одатланишимиз керак» - Махсус комиссия мурожаати
Ноқонуний тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ҳақида маълумот берганлар мукофотланади
Россияда кўпхотинликка рухсат берувчи фатво бекор қилинди
(+72) Уч ҳудуд ва Наманган вилояти аҳоли орасидан коронавирус инфекцияси аниқланди