Европа иттифоқи ва Бельгия пойтахти Брюсселда 2021 йил дунёга келган чақалоқларга энг кўп Муҳаммад исми қўйилди. Бу ҳақда мамлакат статистика идораси – Statbel ҳисоботида сўз боради.
Брюссель шаҳрида 2021 йил давомида дунёга келган 18430 чақалоққа Муҳаммад исми берилган. Энг кўп қўйилган исмлар бешлигидан Жан (6089), Аҳмад (4166), Филипп (4060) ва Мишель (4049) ўрин олган.
Бутун мамлакат миқёсида олганда эса Жан исми биринчи ўринда қайд этилган (65886). Муҳаммад исми умумий рўйхатнинг 9-ўрнида. Бельгия бўйича 34862 чақалоққа Ислом динининг улуғ пайғамбари исми берилган.
Буюк Британияда ҳам беш йилдан буён Муҳаммад энг кўп қўйилаётган ўғил бола исми бўлиб келмоқда.
АҚШда эса мусулмонлар учун қадрли бўлган мазкур ном энг кўп берилаётган исмлар ўнталигига кирган.
Исроилда ҳам Муҳаммад исми Юсуф, Довуд каби пайғамбар номлари қаторида оммавий ҳисобланади.
Ўзбекистонда эса 2020 йилда Муҳаммадали – янги туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилган исм ўлароқ қайд этилган: 19393 нафар ўғил бола шундай аталган.
Юқори бешликда Муҳаммадалидан ташқари Мустафо, Абдуллоҳ, Муҳаммад, Имронбек исмлари ҳам бор
Тасодифий хабарлар
Фарғонада ички ишлар ходими қўшмачи аёлдан пул ва жинсий алоқа сўради
Наманганда Марказий Осиёдаги ягона бўлган картодром қурилди
Наманганда мажбурий ижро вақтида ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлган аёл воқеаси бўйича жиноят иши қўзғатилди
Тошкент вилоятида бир маҳкум бошқасини ўлдириб қўйди
Наманганда шифокорнинг кўзини кўр қилган муштумзўр ушланди