Жабрланувчиларнинг илтимосига кўра, Миразиз Бозоровга нисбатан қўзғатилган жиноят иши суд мажлисига оид маълумотлар ва жабрланувчиларнинг шахси сир сақланади. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси – “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
“Жабрланувчиларнинг илтимосига кўра, уларнинг шахси, судга оид маълумотлар сир сақланадиган бўлди. Суднинг қонуний ҳумки кучга кирганидан кейин, булар ҳақида гапирилади.
Чунки улар ҳақиқатан ҳам жамоатчиликка таниқли шахслар. Шунинг учун ҳам суд шундай қарорга келди”, дейди Ташанов.
Унинг қайд этишича, ҳозирча суд жараёнида процессуал бузилишлар аниқланмаган.
Шунингдек, суд ҳали узоқ давом этиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 январь куни Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида Миразиз Бозоровга нисбатан қўзғатилган жиноий ишни кўриб чиқиш бўйича суд иши бошланди. Судда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг "Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш" бўлими мудири ўринбосари Аброр Абдуазимов (Аброр Мухтор Алий) ва блогер Шуҳрат Мусаев жабрланувчи сифатида иштирок этмоқда.
Шунингдек, суд мажлисида халқаро ташкилотлар вакиллари, хусусан Германия элчихонаси ходимлари ҳам иштирок этмоқда. Уларнинг ичкарига киришига ҳеч қандай тўсқинлик қилинмаган, ПЗР-тест манфий жавоби ҳам сўралмаган. Ҳолбуки, журналистлардан ичкарига кириш учун ҳеч қандай асоссиз ПЗР-тест талаб қилинган.
Тасодифий хабарлар
Намангандаги кўп қаватли уйда 25 ёшли ишчи электр токи уриши оқибатида вафот этди
Фатво маркази Мадинада пул эвазига хурмо экишга муносабат билдирди
Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов мақбарасини зиёрат қилди
Россиялик амалдор мигрантлар борасида хавотирли таклиф айтди
UEFA ҳам Россияга қарши санкцияларни бошлади