Қашқадарёда Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилиши оқибатида 5 киши воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳодиса жорий йилнинг 1 январь куни соат 13:00 ларда Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Термиз-Тошкент” автомобиль йўлида содир бўлган.
Маълум қилинишича, Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси ёмғирли об-ҳавони инобатга олмасдан катта тезликда ҳаракатланган. Шу сабаб ҳайдовчи автомобиль бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи А.М. ҳамда ушбу автомобилда бўлган тўрт нафар йўловчилар олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
ЖЧ-2026 га қаерда ва қачон қуръа ташланиши маълум бўлди
Аёл ҳуқуқлари, ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати – олий қадрият
CNN: пандемия дунё океанига ҳам хавф солмоқда
Миср ҳукумати мактабларда ниқоб ўрашни тақиқлади
Путин ва Эрдўған Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди