Бугун, 29 декабрь куни Наманган ва Андижон аэропортларини қалин туман қоплагани сабаб самолётлар парвозларни амалга оширолмади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кучли туман туфайли кўриш масофаси 50 метргача пасайган. Натижада “Урал” авиакомпаниясининг Қозондан парвоз қилган SVR2161 рейси соат 08:48 да Наманганга қўна олмай, Тошкентдаги захира аэродромига йўналтирилган.
Яна бир - HY9620 рейси ҳам ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Наманганга қўна олмаган ва Фарғонадаги захира аэродромга жўнаб кетган.
Андижон аэропортида ҳам худди шундай ҳолат кузатилган. “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Москвадан учган HY-622/621 рейси соат 10:45 да белгиланган аэропортга қўна олмай, Фарғонадаги захира аэродромга жўнатилган.
“Метеорология хизмати прогнозларига кўра, ушбу аэропортлар об-ҳаво шароити туфайли тахминан соат 14:00 гача ёпилади. Режалаштирилган барча рейслар энг яқин захира аэродромларга йўналтирилади”, дейилади компания хабарида.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда аҳолининг асосий қисми фақат ойликка кун кўряпти
“Forbes” илк бор дунёнинг энг бой аёлларини эълон қилди
Тошкент "ГАИ"лари йўл ҳаракат қоидаларини бузгани учун жазоланди
2,5 гектар ерни 82,5 минг долларга пулламоқчи бўлганлар аниқланди
САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен узоқ қариндошимнинг автомобилидан ишончнома расмийлаштирмай текин фойдаланиш шартномаси тузган ҳолда фойдалансам бўладими? (Жавоб)