Ўзбекистонда саноати ривожланган 27 та туманга 200 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Видеоселекторда Шавкат Мирзиёев хизматлар соҳасини ривожлантириш учун ҳар бир ҳудудга алоҳида ёндашув зарурлигини таъкидлади.
“Бир нарсани аниқ тушуниш лозим - хизматлар соҳасини ривожлантириш учун ҳар бир ҳудудга алоҳида ёндашув зарур”, дейди Президент Мирзиёев.
Бунда аҳоли сони, географик жойлашуви, иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб ҳудудларда хизматларни 3 та йўналишда ривожлантирилиши айтиб ўтилган.
Қайд этилишича, биринчи йўналишда:
• хизматлар 158 та қишлоқ туманларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб ривожлантирилади;
• йирик туристик объектлари мавжуд 45 та ҳамда 40 та тоғли ва тоғолди туманда “тайёр лойиҳа” асосида туризм хизматлари йўлга қўйилади;
• янги меҳмонхона, дам олиш масканлари уч йил давомида мол-мулк ва ер солиғини 2 баробар паст ставкада тўлайди;
• туризм соҳаси учун махсус солиқ режими жорий этилиб, уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқ 1 фоиз ставкада, мол-мулк ва ер солиқлари эса ҳисобланган суммадан 1 фоизи миқдорида белгиланади;
• оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида меҳмон уйларини ташкил этиш ва таъмирлаш учун ҳам имтиёзли кредит ажратилади;
• қишлоқларда янгидан ўрнатиладиган алоқа оператори станциялари мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади. Базавий станциялардан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Мирзиёевга кўра, саноати ривожланган 27 та туманда савдо, умумий овқатланиш, логистика, меҳмонхона, техник хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар масканлар хизматларига устуворлик берилади.
Шунингдек, Президент йирик инвестиция лойиҳалари атрофида хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш топшриғини берган.
Бунда камида 50 мингта иш ўрни яратиш назарда тутилиши керак. Бу мақсадлар учун ушбу 27 та туманга 200 миллиард сўм ажратилади.
Қишлоқ хўжалигида даромад юқори бўлган туманларда умумий хизматлар билан бирга замонавий агрохизматлар ривожлантирилади.
Чегара олдида жойлашган 25 та ҳамда ҳудудидан халқаро автомагистрал ва темир йўллари ўтган 100 та туман савдо ва логистика хизматлари кўрсатишга ихтисослашади.
Тасодифий хабарлар
Намангандаги Гўзаллик салонида ўғирлик қилган аёл қўлга олинди
Тириклайин кўмилган кампир уч кундан сўнг қабрдан йиғлаб чиқди
Айрим жарималар камайтирилиши мумкин
РАСМАН: UzAutoMotors Lacetti ва Cоbalt'га шартнома беришни тўхтатди
20 avgustdan tijorat banklari naqd valuta sotishni boshladi