Европа Иттифоқи аъзо давлатларни 2022-йилгача қочқинлар бўйича мажбуриятларни бажаришга чақирди.
Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
“Хавф остидаги заиф одамлар ва қочқинлар хавфсиз ва муносиб янги ҳаёт бошлашни кутмоқда” дейилади Европа комиссари Илва Ёханссон “Reuters” агентлигига ёзган мактубида.
Қочқинлар бўйича кейинги икки йилда Европага 40 минг киши жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга кўра, уларнинг 25 мингта қочқин Германияга жойлашади. 3 мингдан ортиғи Нидерландияда, 2 мингдан ортиғи эса Франция ва Испанияда, 2 мингтаси Швецияда жойлаштирилиши режалаштирилган.
Маълумот учун: август ойида Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши билан бир вақтда радикал “Толибон” ҳаракати (Россияда тақиқланган) мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олди. У тайинлаган ҳукуматнинг қонунийлиги ҳали ҳеч қайси давлат томонидан тан олинмаган. “Толибон” ҳукмронлиги афғон халқи томонидан ҳам қўллаб-қувватламаяпти, бу эса Европага қочқинлар оқимини оширди.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда бесоқолбозлар ҳимоячиси Бозоров ўғирлаб кетилгани айтилди
Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келмоқда
Ўзини поезд остига ташлаб, буни видеога олган блогер қилмиши сабабини изоҳлади
Муққадам 8 маротаба судланган 20 ёшли қиз яна фирибгарликка қўл урди
Коронавирус билан боғлиқ яна бир муҳим факт маълум бўлди