Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч кимса борки, Аллоҳ азза ва жалла қиёмат куни уларга (раҳмат назари ила) қарамайди: ота-онасига оққ бўлган кимсага,эркакшода аёлга, даюсга. Ва уч киши жаннатга кирмайди: ота-онасига оқ бўлган кимса, ароқ ичишга муккасидан кетган кимса, берганини миннат қилувчи кимса» дедилар. Имом Аҳмад ва Насоий ривоят қилишган.
Имом Аҳмаднинг ривоятларида бундай келган: «Уч киши борки, Аллоҳ таоло уларгажаннатни ҳаром қилган: ароққа муккасидан кетган, оқ бўлган, аҳлида ифлос иш(зино) содир бўлишига рози бўлган кимса».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши ҳеч қачон жаннатга кирмайди:эркаклардан даюс, аёллардан эркакшода ва хамр (ароқ)га муккасидан кетган кимса» дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, хамр (ароқ)га муккасидан кетган кимсани тушундик. Аммо эркаклардан даюс ким?» деб сўрашди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли (хотини)нинг олдига кимлар киришига парво қилмайдиган кимса» дедилар. Биз: «Аёллардан эркакшодаси ким?» деб сўрадик. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзини эркакларга ўхшатган аёл» деб жавоб бердилар.
Демак, кенгроқ олиб қарайдиган бўлсак, даюс:
ўзига қарашли аёлларнинг олдига кимлар кираётганига парво қилмайдиган «эркак»;
аёли, қизи, синглиси, набираси телефонда, смсда, интернетда кимлар билан гаплашаётганига эътибор бермайдиган «эркак»;
аёли, қизи, синглиси, набираси кўчада, бозорда кимлар ила юргани билан ишибўлмайдиган «эркак»;
аёли, қизи, синглиси, набираси Туркия, Қорасув, Дубайга «товар опкеламан» деб, маҳрамсиз кетса индамай довдирга ўхшаб ўтирадиган, хотини, қизи, синглиси, набирасининг у ёқларда нималар қилаётганига парво қилмайдиган «эркак»;
тўйларда эркаклар олдида аёли, қизи, синглиси, набираси рақсга тушса, «Ўтир жойингга, яна бир марта ликиллаганингни кўрсам оёғингни уриб синдираман, мени даюс бўлишимни, жаннатдан маҳрум бўлиб, дўзахга киришимни истаяпсанми?» дейиш ўрнига, тиржайиб ўтирадиган, бориб пул қистирадиган «эркак»;
аёли, синглиси, қизи ва набираси авратлари очиқ ҳолда кўчага чиқса, уларни тергаш, танбеҳ бериш, бу беҳаёликдан қайтариш ўрнига, оғзига талқон солгандек индамайдиган «эркаклар»дир.
Демак, Аллоҳ таоло қиёмат куни даюсга раҳмат назари ила боқмас экан.
Демак, Аллоҳ таоло даюсни жаннатга киритмас экан.
Демак, Аллоҳ таоло даюсга жаннатни ҳаром қилиб қўйган экан.
Маҳрамимиз бўлган аёлларнинг юриш-туришларини, кийинишларини, гап-сўзларини, қаерга бориб, кимлар билан кўришаётганларини назоратга олайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни даюсликдан асраб, ҳамият, рашк, қизғониш туйғуларимизни мустаҳкам қилсин!
Тасодифий хабарлар
Nexia уриб юборган 7 ёшли қизча ҳалок бўлди
Фуқарони алдаган ҳоким ўринбосари қамалди
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди
"Сардоба иши" бўйича икки киши қамоққа олинди
Ўзбекистонда карантин қачон бекор қилиниши маълум бўлди