1–5 ноябрь кунлари Ўзбекистонда синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2021 йил 1–25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
Давлат статистика қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон аҳолисини кенг кўламли рўйхатга олиш тадбирлари олдидан 1–5 ноябрь кунлари интернет орқали аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш ўтказилиши режалаштирилган.
Онлайн тадбирда «Census.stat.uz» ҳаволаси орқали Ўзбекистондаги ва хориждаги барча фуқаролар ихтиёрий қатнашиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
ДТМ абитуриентлардан йиғиб олган 53 миллиард сўм пулини нимага ишлатмоқчи?
Тожикистон Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган вертолётларни сотиб ола бошлади
Россияда бир суткада коронавирус беморлари 11,2 мингга кўпайди
Ўзбекистонда суғуртасиз автомобилларни жарима майдонига қўйиш, бекор қилиниши мумкин
Ўзбекистонда беморларнинг деярли тенг ярими тузалди