Наманган шаҳар МИБ томонидан 2021 йил февраль ойида вилоят Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан бирга ўтказилган тезкор тадбир давомида икки фуқаро 50 долларлик 141 та қалбаки купюрани муомалага киритаётган вақтида қўлга олинган эди. Наманган шаҳар МИБ томонидан 2021 йил февраль ойида вилоят Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан бирга ўтказилган тезкор тадбир давомида икки фуқаро 50 долла
Улар Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми «б» ва «в» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб кўп миқдорда қалбаки чет эл валютасини ўтказиш) билан айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. 8 октябрь куни эса суд қарори ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида далилий ашё — қалбаки 7050 доллар ёқиб юборилди.
Наманган вилояти МИБ матбуот котиби Соҳибжон Рапиқовнинг маълум қилишича, вилоятда 2021 йил бошидан бери камида уч марта шундай расмий «доллар ёқиш» тадбири ўтказилган бўлиб, умумий ҳисобда 27 150 қалбаки доллар йўқ қилинган.
Тасодифий хабарлар
Расман! Афғонистон Ислом Амирлиги даври бошланди
Ўзбекистонда аэротакси хизмати жорий этилади
Koreyaga ishlash uchun jo‘natishni va'da qilgan shaxsning qilmishi fosh bo‘ldi
Наманганда фуқаронинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Наманганда ҳокимлик биноси олдига қўйларни бошлаб борган шахс 10 суткага қамалди