Жорий йилнинг 24 май куни соат 18:00ларда, Наманган вилояти, Поп тумани, "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 279-километрида, ҳайдовчи Ж.Ж. "Нексия" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва бетон тўсиққа урилиб, йўлдан чиқиб кетиб пастликка тушиб кетган.
Натижада, ҳайдовчи ҳамда йўловчилар 20 ёшли А.Р. ва 35 ёшли А.Қ.лар тан жароҳатлари олиб туман шифохонасига мурожаат қилишган. Ушбу автомобиль йўловчиси Я.Б. олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз.
Тасодифий хабарлар
Наманганлик ваҳший отага суд хукми ўқилди
«Тонировка»си борларга эслатма берилди
Бировнинг ўрнига имтиҳонда кирмоқчи бўлган 11 киши ушланди
Қиз ўз жонига қасд қилишга уринди
6 ойлик танаффусдан сўнг Ўзбекистонда жума намозлари адо этилди (видео)