Кеча, 20 сентябрь куни АҚШнинг Корнел университети, Франциянинг Insead бизнес мактаби ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Глобал инновацион индекс рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 132 давлат орасида 86-ўринни эгаллади. Бундан аввал мамлакатимиз рейтингда 2020 йил 93-ўрин ва 2015 йилда 122 ўринларни эгаллаган эди.
Глобал инновацион индекси 20 сентябрь санасида эълон қилган нашрининг номи “COVID-19 инқирози орқали инновацияларни кузатиш” бўлиб, ҳисобот COVID-19 инқирознинг глобал инновация кўрсаткичларига таъсирини баҳолайди.
Глобал инновацион индекс рейтингида Швейцария — 1-ўрин, Швеция — 2-ўрин, АҚШ — 3-ўрин, Хитой — 12-ўрин Россия — 45-ўрин, Қозоғистон — 79-ўрин, Қирғизистон — 98-ўрин, Тожикистон — 103-ўринни эгаллади.
Тасодифий хабарлар
Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси Ҳукуматнинг асосий эътиборида.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат -10 даражагача пасаяди
Ўзбекистон орқали Афғонистондан қанча одам эвакуация қилингани маълум бўлди
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади
Яна бир ўзбек аёли Туркияда даҳшатли ўлим топди. Қотил бегона эмас