Француз аёллари ўзини борича қабул қилиш ва исталган камчиликни афзалликка айлантиришни яхши билади. Тишлар ораси очиқ бўлса табассум гўзал, бурун катта бўлса кўзлар шаҳло деб ҳисоблайди улар. Гўзаллик ташқи кўриниш эмас, қалб билан боғлиқ деган фикрни қўллаб-қувватлайдиган хонимлар ажинларни тональ крем билан қопламайди, бор ҳуснига табиийлик билан урғу беради.
Қуёш нуридан ҳимояланиш
Юзнинг деярли ярмини ёпиб турадиган қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак, нафақат замонавий аксессуар, балки ёшликни сақлаш усули ҳамдир. Терисига алоҳида эътибор берадиган француз аёллари уни ҳатто қиш кунлари ҳам ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади. Машина ва офисда бир нечта кўзойнак туриши табиий ҳол. Худди шунинг сингари улар нафақат юз, балки терининг бошқа очиқ қисмларига ҳар куни SPF крем суртишни канда қилмайди. Қиш кунларида SPF 5-10, ёзда эса 30 дан кам бўлмаган воситалардан фойдаланади.
Тиниқиб ухлаш ва мазали нонушта
Аксарият аёлларни икки танлов: ухлаш ёки макияж қилиш қийнаши мумкин, лекин французларни эмас. Ушбу мамлакатнинг нозик жинс вакиллари тиниқиб ухлашни афзал билади. Уйқудан шошмай уйғонадиган аёллар, яқин жойдаги кафега бориб қаҳва ва круассан билан нонушта қилади. Кўзлар мукаммал қилиб бўянмаслиги мумкин, аммо кайфиятнинг кун бўйи кўтаринки бўлиши таъминланади.
Тиззалар учун қимматбаҳо кремлар
Афтидан, француз аёллари Коко Шанелнинг тизза одам гавдасининг энг хунук қисми деган сўзларига тамоман ишонади. Шу сабаб бўлса керак ёшлигиданоқ қиммат кремлардан пул аямай, имкон бўлиши билан тиззаларига суртади. Уларнинг фикрича, ёш ўтиши билан боғлиқ муаммолар айнан тиззаларда акс этади.
Номига жингалак сочлар
Француз хотин-қизлари сочларини дазмол ва фен билан шикастламасликни маъқул билади. Улар аксарият ҳолларда сочини табиий усул билан қуритади. Баъзида ҳатто тарамасдан туриб йиғиб олади. Натижада эса сочлар табиийдек номига жингалак бўлиб туради.
Табиийликка урғу
Кўпчилик қизил помада суртиш учун тональ кремдан фойдаланиш ва шунга мос макияж қилиш керак деб ҳисоблайди. Аммо французлар эмас. Қизил помада уларнинг макияжидаги ягона косметик восита бўлиши мумкин, унинг ўзи билан чекланиш француз аёллари учун табиий ҳол. «Аu naturale» трендига амал қиладиган хонимлар табиий рангдаги тен, румяна ва помададан фойдаланади. Максимал даражада табиий кўринишни истайдилар ва шу сабаб ҳам тўлиқ макияж қилмасликни афзал биладилар. Улар тональ крем ёки пудрадан кўра яхши косметолог ва қиммат кремга пул сарфлайди.
Тасодифий хабарлар
“Наманган сув таъминоти”да қарийб 5 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилиши аниқланди
Наманган вилоятида қайд этилган сўнгги коронавирусга чалиниш ҳолатлари билан боғлиқ баёнот берилди
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?
Давлатга хиёнат қилган амалдорлар қатл қилиниши белгиланган қонун кучга кирди
Антимонопол қўмита «аравакашлар масаласи»да расмий муносабат билдирди