ОТМларда халқаро муносабатлар соҳасида ўқиётган талабаларнинг амалиёти мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ёки халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналарда ташкил этилади.
Бу Ҳукуматнинг 31 августдаги қарорида қайд этилган.
Амалиёт бир ўқув йилида бир марта 10 кундан кам бўлмаган ва 30 кундан кўп бўлмаган муддатларда, 2 босқичда амалга оширилади. Бу даврда стипендиялар сақлаб қолинади.
Биринчи босқичда ОТМ хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган иқтидорли 3-курс талабаларининг рўйхати ва уларга берилган тавсияномалар ҳар йили 1 июлгача ТИВга тақдим этилади.
Саралаб олишда талабалардан С1 даражасидаги сертификат, ўзлаштириш кўрсаткичлари 80 балл ва ундан юқори бўлиши, фанлардан қарздорлик бўлмаслиги талаб этилади.
Иккинчи босқичда номзодлар ТИВда қабул қилувчи ташкилот талаблари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тақсимланиб, 20 июлгача суҳбатдан ўтказилади.
Тасодифий хабарлар
Фуқароларни рўйхатга олиш тартибига ўзгартириш критилди
Наманганда пул ишлаб топиш ўрнига уларни босма қилишга ўринган шахслар қўлга олинди
“Сити” Ҳусанов билан вақтинча хайрлашмоқчи
Ўзбекистонда беш ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилгани очиқланди
"Абитуриент рухсатномаси" тарқатилиши бошланди