АҚШ Афғонистон ҳудудидан жорий йилнинг 14 августидан бери қарийб 6 минг кишини эвакуация қилди. Бу ҳақда Оқ уй вакили журналистларга маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Оқ уйнинг маълум қилишича, 17 август кунининг ўзида АҚШ ўнлаб C-17 самолётларида 1,8 минг кишини эвакуация қилган.
“Жорий йилнинг 17 август куни кечқурун АҚШ ҳарбийлари 1,8 минг кишини, 14 августдан буён эса деярли 6 минг кишини C-17 самолётида эвакуация қилди”, дея маълум қилган Оқ уй вакили.
Маълумот ўрнида, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Улар эса бир вақтлар мавжуд бўлган Афғонистон Ислом Амирлигини қайта тузмоқчи. Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди.
Ашраф Ғани мамлакатни тарк этганидан сўнг, у Тожикистон, Омон ва Ўзбекистонда экани айтилди. Бироқ, якунда уларнинг ҳеч бири ўз тасдиғини топмади. Кеча, 18 август куни эса, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ашраф Ғани ва унинг оила аъзоларига бошпана бергани маълум қилинди.
Тасодифий хабарлар
“Толибон” Ўзбекистон чегарасига қўшин жойлаштираётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Коронавирус тарқалишида жиддий ўсиш кузатилди
Президент танқидий руҳда йиғилиш ўтказди
Даштда 5 кун қор еб омон қолган чўпон қутқариб қолинди
Алишер Усмонов энг нуфузли мусулмонлар рўйхатида нечанчи ўринда? (фото)