Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида фуқаро Мажбурий ижро бюроси ходимини пичоқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 10 апрель куни соат 15:40 ларда бюро ижрочиси С.Б. қарздор фуқаро О.Т.нинг яшаш хонадонига 26 миллион 982 минг сўмлик банк кредити ва бошқа қарздорликларни ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун борган.
Шу орада давлат ижрочиси хонадонга келганда қарздор йўқлиги маълум бўлган ва телефон орқали келишни сўраган. Қарздор эса турли баҳоналар билан келмаслигини маълум қилган.
Шундан сўнг давлат ижрочиси қарздорлик бартараф этилмагани боис мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланганини билдириб келишини сўраган. Бундан ғазабланган қарздор О.Т. эса давлат ижрочисини қасддан ўлдириш мақсадида хўжалик пичоғи билан келиб, давлат ижрочисини кўкрак қафасига пичоқ билан урмоқчи бўлганида ўзини ҳимоя қилган ва ўнг қўл кафт соҳасидан жиддий тан жароҳати олган.
Қарздор яна давлат ижрочисини ўлдириш мақсадида уни ортидан қувган вақтда ижро ҳаракатларида иштирок этаётган бошқа давлат хизматчилари томонидан қўлидаги хўжалик пичоғи олиб қўйилган.
“Мазкур ҳолат бўйича 2023 йил 10 апрель куни Тўрақўрғон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Наманган шаҳрида коронавирус билан касалланганлар барчаси соғайди
“Пулинг бўлса халтада”. Фарғонадаги ҳокимлар дам олади Ялтада
Зеленскийнинг таъкидлашича, у АҚШ ва Европа қарши ҳужумни аввалроқ бошлашни таклиф қилган
Ўзбекистонда қурол ва ўқ-дори ишлаб чиқаришга кимларнинг ҳаққи бор?
Chechenistonda hukumatni tanqid qilgan o‘smirni televideniye orqali 46 daqiqa uzr so‘rashga majbur qilishdi