Наманган вилоят суди томонидан Наманган вилоят ички ишлар ва прокуратура терговчилари ҳамда суриштирувчилари иштирокида “Жиноят ишларини суд муҳокамасида кўриб чиқилишида терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида йўл қўйилган камчиликлар ва қонун бузилиш ҳолатлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят суди судьяси Ж.Мамуров маъруза қилиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жиноят судлари томонидан 1.821 нафар шахсга нисбатан 1.409 та жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, шундан 1.002 та жиноят ишлари бўйича айблов ҳукми чиқарилиб, 1 нафар шахс оқланган ва 402 та жиноят иши тугатилган, 5 та жиноят иши бўйитча тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган.
Кўриб тамомланган жиноят ишларини ўрганиш давомида жами 282 нафар шахсга нисбатан 172 та жиноят ишлари бўйича суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини олиб боришда камчилик ва қонун бузлиш ҳолатларига йўл қўйилгани таъкидланди.
Семинарда судлар томонидан жиноят ишларини кўриш жараёнида дастлаб терговда қўйилган айбловни ўзгартирилишига асос бўлаётган омиллар санаб ўтилиб, жиноят ишларини судга топширишда муддатлар бузилгани, ярашув ишларини судга юборишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 584-моддаси талабларига амал қилинмагани, судланувчиларга айблов хулосаларини кеч топширилгани ва бошқа қатор камчиликлар хусусида тўхталиб, келгусида бу ҳолатларни олдини олишда терговчилардан эътиборли бўлишлари сўралди.
Семинарда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган качиликларнинг 133 таси иш ички ишлар суриштирувчилари ва терговчилари томонидан юритилган ишларга тўғри келса, 35 таси прокуратура идоралари терговчиларига тўғри келиши таъкидланиб, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун устоз шогирд анаъанасига содиқ бўлган ҳолда тажрибали терговчилар билан ишлаш кераклиги тушунтирилди.
Семинар якунида суриштирувчи ва терговчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.
Наманган вилояти суди,
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими
Тасодифий хабарлар
4 октябрдан Умрада ибодат қилишга рухсат берилади
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Тошкентда ЙПХ автомобили дарахтга бориб урилди
Мактабларда Янги йилни нишонлаш тақиқланди
Наманганда икки йигитни дўппослаган қизга нисбатан қўзғатилган жиноий иш тўхтатилди