Бугун, 19 апрелдан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети онлайн таълим шаклига ўтди. Бу ҳақда университет Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, университетнинг профессор-ўқитувчилари, талабалари орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқлангани сабабли Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда шундай қарор қабул қилинган.
Бош ОТМлардан фарқли ўлароқ, ТошДЎТАУ 14 кунга эмас, номуайян муддатга масофавий ўқиш шаклига ўтди.
“Эпидемиологик вазият барқарорлашгач, анъанавий ўқув жараёнига қайтиш борасида қўшимча хабар берилади. Янгиликлардан ўз вақтида воқиф бўлиш учун университетнинг расмий Телеграм каналига барча дўстларингизни таклиф этишингизни сўраймиз”, дейилади университет хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бугунгача Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкентдаги Инҳа университети, Тошкент транспорт университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаларида коронавирус аниқланди. Шунингдек, Молия институти эҳтиёт чораси сифатида масофавий таълим шаклига ўтганди.
Кейинроқ, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Ўзбекистон Ислом академияси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали ҳам ўқишнинг масофавий шаклига ўтказилганди.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда “опий” сақланган пропан газ баллони портлади
Ўзбекистонда беш ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилгани очиқланди
Тезкор: Тўрақўрғон марказий шифохонаси карантинга олинди
Исроил-Фаластин ўртасидаги сулҳ қанча давом этиши мумкин?
5 декабр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади