Kun.uz Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков билан телефон орқали интервью ташкил этиб, айни кунларда долзарб бўлиб турган бир қатор саволларга жавоб олди.
Интервью давомида Нурмат Отабеков фуқаролар ўзини касалликдан ҳимоялаши учун санитар-гигиеник қоидалардан ташқари яна қандай чоралар кўриш лозимлиги ҳамда бу борада истеъмол қилиниши керак бўлган маҳсулотлар, овқатланиш қоидалари ва бошқа керакли воситалар ҳақида тўхталиб ўтди.
«Албатта, дори-дармон ҳақида гап кетганда фуқаро касаллик юқтирадиган бўлса, ўз ҳудудидаги шифокордан маслаҳат олиши керак. Ўша шифокор билади бемордаги ҳақиқий ҳолатни. Ҳар бир шахс алоҳида индивид.
Лекин биз аниқ биламиз, айтганингиздек, эҳтиёт чоралари ҳақида шунчалик кўп гапирдикки, уни одамлар ёдлаб олди. Эндиликда биз иммунитетни кўтарадиган, инсон иммун тизимини барқарор ушлайдиган воситалар ҳақида кўпроқ маълумот беришимиз керак.
Биз бу борада тажрибамиздан аниқ биламизки, инсон ўз иммунитетини мустаҳкамлаши учун тўйиб ухлаши, яхши дам олиш, хотирани жамлаши, ортиқча асабийлашмаслик, тўйиб овқат ейиши (меъёрни бузмаган ҳолда) ва жисмоний машқлар билан шуғулланиши ҳамда зарарли одатлардан (ичкилик, чекиш ва ҳ.к.) воз кечиш керак», – деди Отабеков.
Мутахассис турли гиёҳлардан дамламалар тайёрлаб ичишни ҳам алоҳида қайд этиб ўтди.
«Ўзбекистон шароитидаги дамламалар, яъни у пешоб ҳайдайдиганидан тортиб ўт суюқлигини ҳайдайдиган, ошқозон ичак тизимини яхшиловчи, овқат-ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир қиладиган, қўйингки, ҳар бир касалликда даво ҳисобланади.
Гиёҳлардан тайёрланган дамламаларни, турли меваларни кўпроқ истеъмол қилиш лозим. Буларнинг барчаси бизнинг иммун тизимимизга ижобий таъсир қилади. Бир нарсани эътибордан четда қолдириш керак эмас, бизда турли гиёҳлардан тайёрланган ва жуда арзон нархда сотиладиган дамлама ва дори воситалари кўп.
Аҳамият берадиган бўлсак, ўсимликлардан тайёрланган воситалар бизнинг амалиётимизда кескин камайиб кетган. Биз асосан кимёвий йўл билан олинган дориларни қабул қиляпмиз. Бу жуда зарарли. Бориб-бориб қайсидир органларимизга албатта зарар етказади.
Шундай экан, биз турли ўсимликлар: наъматакдан тортиб, кийик ўти, маккажўхори туклари, ромашка гули ва айниқса тоғда ўсадиган доривор ўсимликларни истеъмол қилишни канда қилмаслигимиз керак. Имкон қадар кимёвий дори воситалардан фойдаланмайлик.
Инсоннинг ҳатто ичадиган суюқликлари таркибида ҳам дамламалар бўлиши керак.
Табиат неъматларидан узоқлашмаслик керак. Масалан, исириқ ўсимлигининг ҳам фойдаси жуда катта.
Бундан ташқари, оддий ёнғоқни олинг, у мия тўқималари фаолиятини яхшилайди. Ўрик ва унинг туршаги юракка дармон», – деди Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи.
Тасодифий хабарлар
Айниқса, ҳокимлар ўзгариши керак – Мирзиёев триллионлар ҳақида гап кетган йиғилишда
Шавкат Мирзиёев: Барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман
«Davr» информацион дастури яна эфирга қайтади
Истанбулда даҳшатли бўрон: қурбонлар ва жароҳатланганлар бор
“Наманган шаҳрида аҳоли 1 миллионга яқинлашган, аммо 4 та туғуруқхона фаолият юритмоқда” – Сенат раиси